Расман. Ҳусановнинг жамоаси мавсумнинг энг қиммат трансферларидан бирини э’лон қилди
“Манчестер Сити” ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги йирик юришини амалга оширди. “Шаҳарликлар” матбуот хизмати “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг трансфери бўйича ҳар икки томон келишувга эришганини расман тасдиқлади.