Давлат меҳнат инспексияси Ўзбекистондаги барча ҳокимликларга аномал иссиқ ҳавода ишлаётганларга хавфсиз шароит яратиш бўйича кўрсатма юборди. Бу ҳақда инспексия 19-июл куни Телеграмдаги каналида хабарберди.&нбсп;
Қайд этилишича, очиқ ҳавода меҳнат қиладиган ободонлаштириш ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш зарур. Кўрсатма хатида аниқ талаблар белгиланган. Жумладан, соат 10:00 дан 17:00 гача бўлган вақтда юқори ҳарорат кузатилиши эслатилган. Бунинг таʼсирида ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни вақтинча тўхтатиш ҳамда мослашувчан иш режимини белгилаш сўралган.
Ўз навбатида ходимларни етарли миқдорда сифатли ичимлик суви билан таʼминлаш, қуёш нурлари ва юқори ҳарорат таʼсиридан ҳимояланган дам олиш жойларини ташкил этиш талаби қўйилган.
Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки тиббий хулосага кўра ишга яроқсиз деб топилган шахсларни ишга қўймаслик, шахсий ҳимоя воситалари билан таʼминлаш ва меҳнат ҳамда дам олиш режимини қайта кўриб чиқиш сўралган.
Инспексия юқори ҳарорат таʼсирида соғлиғи ёмонлашган ходимга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муҳимлигига ҳам урғу берган.
“Кўрсатма талабларининг бажарилиши Давлат меҳнат инспексияси томонидан назорат қилинади. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ инспексия аномал иссиқда ишлаётган ходимлар учун хавфсиз шароит яратиш бўйича барча иш берувчиларга огоҳлантириш хатиюборганди.
Izohlar