O‘zbekiston

Қашқадарёда 201 кг каннабис, Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди

Давлатхавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қашқадарё ҳамда Тошкент вилоятларидагиёҳвандликвоситалари билан боғлиқ икки ҳолатфош этилди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 1985-йилда туғилган фуқаро яшаш уйи ҳовлисидаги 5,3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилиб, сотиш мақсадида 714 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келгани аниқланган.

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган каннабис ўсимликларининг соф оғирлиги 201 килограммни ташкил этган.

Яна бир ҳолатда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1966-йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро Юнусобод туманида ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилган. Унинг қўлидаги селлофан пакетдан 1 килограмм 994 грамм гашиш моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

ДХХ ма’лумотига кўра, мазкур шахс қўшни давлатдан контрабанда ё‘ли билан олиб кирилган гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Телеграм видео пости

26-июн куни Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ноқонуний муомаладан олинган жами 2 тонна 963 килограмм гиёҳвандлик воситалари ёқиш ё‘ли биланё‘қ қилинганди.

2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида умумий ҳисобда 2 тонна 304 килограмм гиёҳвандлик воситалари, жумладан, қарийб 1,6 тонна гашиш ҳамда 300 минг донадан ортиқ кучли та’сир қилувчи дорилар мусодара қилинган.

Manba: Telegram

MUHOKAMA

Izohlar