O‘zbekiston

Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади

Қашқадарё вилоятида кузатилаётган аномал иссиқ туфайли оғир юк автомобиллари ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигихабар берди.

Қайд этилишича, гидрометеорология хизмати ма’лумотларига кўра, вилоятда кундузи ҳаво ҳарорати 42–44 даражагача, айрим ҳудудларда эса ундан ҳам юқори даражага кўтарилмоқда.

Бундай шароитда асфалт-бетон қопламаси ҳарорати 70–75 даражагача етиб, ё‘лларнинг юк кўтариш қобилияти пасаяди. Натижада оғир юк автомобиллари ҳаракати та’сирида ё‘л қопламасида ғилдирак излари, деформациялар ва бошқа техник нуқсонлар юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан давлат бюджети ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан қурилган ҳамда та’мирланган автомобил ё‘лларини сақлаш мақсадида Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи умумий фойдаланишдаги автомобил ё‘лларида оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.

Мас’уллар ҳайдовчилар ҳамда юк ташувчи корхона ва ташкилотлардан мазкур чекловларга қат’ий риоя қилиш, юк ташиш вақтларини белгиланган тартиб асосида режалаштиришни сўради.

Вилоят ҳокимлигига кўра, ушбу чоралар ё‘л инфратузилмасини асраш, ҳаракат хавфсизлигини та’минлаш ва автомобил ё‘лларининг хизмат муддатини узайтиришга қаратилган.

Бундан аввал Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинчачекланганди. Вилоятда ҳам оғир юк автомобилларининг ҳаракати ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланган.

Manba: Daryo

MUHOKAMA

Izohlar