Blog

Россияда аёллар ҳам ҳарбий хизматга чақирилмоқда — “Медуза”

Россияда ёз фасли бошланганидан бери ҳарбий хизматга мажбур бўлган аёллар ҳарбий комиссариатларга чақирилмоқда. Айрим аёлларга қонун бўйича тақиқланган бўлса-да, ҳарбий йиғинларда қатнашиш ҳақида чақирув қоғозлари келган. Бу ҳақда “Медиазона” нашрига таяниб “Медуза”хабар берди.

Журналистлар охирги ҳафталарда ҳарбий комиссариатлар билан алоқада бўлган уч нафар аёл билан суҳбатлашди. Жумладан, Оксана исмли ҳомиладор аёл июл ойи бошида электрон реестр орқали чақирув қоғози олган. Унда чақирув сабаби ҳарбий йиғинларда қатнашиш деб кўрсатилган. Оксана ҳарбий кафедрада алоқа ё‘налиши бўйича ўқиган, аммо илгари ҳеч қачон чақирилмаганди. Ҳарбий комиссариат унга чақирувни сун’ий интеллект юборгани ва у жинсни ажратолмаслигини билдирган, аммо ундан барибир келиш сўралган. Эртаси куни бу чақирув реестрдан ўчиб кетган. “Медиазона” суҳбатлашган бошқа аёлларга эса чақирув қоғозлари “ма’лумотларни аниқлаштириш мақсадида” келган. Ҳозирча бу учта ҳолат бўйича бирор чора кўрилмаган. Россия Мудофаа вазирлиги 2022-йил кузидаги сафарбарлик пайтида аёлларни армияга чақириш режалаштирилмаганини айтган эди. Ўшандаги чақирувлар ҳам “техник хатолар” деб тушунтирилган.Аёлларни шартнома бўйича хизматга жалб қилиш бошландиШунга қарамай, 2026-йилда аёлларни шартнома асосида хизматга жалб қилиш кампанияси бошланди. Красноярскдаги коллеж талабалари бўлган қизларни дронлар бўлинмаларига қўшилишга тарғиб қилишган. Томск вилоятида эса аёлларни Россия қуролли кучларига очиқчасига таклиф қилишган. Уларга фақатгина шартнома тузиш пайтида ҳомиладор бўлмаслик шарти қўйилган. Бундай э’лонлар туман ма’муриятларининг ижтимоий тармоқларида тарқатилган. Июн ойи бошида Перм шаҳрида ҳам аёлларни ҳарбий хизматга жалб қилиш ишлари бошланган.Эксперт фикри: ҳарбий комиссариатларнинг мақсади нима?“Чақириқ мактаби” ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти юридик бўлими раҳбари Тимофей Васкиннинг сўзларига кўра, бу вазиятнинг иккита сабаби бор: 1. Аввало, уруш шароитида давлат барча сафарбарлик ресурсларининг тўлиқ ҳисобини та’минлаши муҳимдир. 2. Шартнома тузишга ундаш: ҳозирда армияни тўлдиришнинг асосий ё‘ли шартнома ҳисобланади. Ҳарбий комиссариатга келган аёлларга шартнома имзолаш бўйича босим ўтказилиши мумкин.
“Урушдан олдин ҳарбий ҳисобга жиддий қаралмас эди, чунки ҳеч ким урушишни режалаштирмаган. Ҳозир вазият ўзгарди. Ҳарбий комиссариатлар барча ма’лумотлар аниқ бўлишини та’минлаши керак. Шу сабабли аёлларни ҳам оммавий чақиришмоқда”, дейди эксперт.

Васкиннинг айтишича, агар аёл киши ҳарбий комиссариатга борса, ундан фақат ма’лумотларини аниқлаштиришни сўрашади ва шартнома тузишни таклиф қилишади. Уни ҳарбий йиғинларга юборишмайди. Бироқ сафарбарлик э’лон қилинса, аёлларнинг ҳам армияга олиниш хавфи ё‘қ эмас. Тимофей Васкин аёлларга ваҳима қилмасликни ва хотиржам ҳаракат қилишни маслаҳат берди. Ҳарбий комиссариатга боришдан олдин мутахассислар билан маслаҳатлашиш ва у ерда ортиқча нарсаларга қўл қўймаслик керак. Чақирув қоғози бўйича бормаслик жарима ва чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бориш ёки бормаслик келгусида сафарбарликка тушиш эҳтимолига та’сир қилмайди, чунки тизим электрон шаклда ишлайди ва одамни барибир топади. Агар йиғинлар учун чақирув келган бўлса, уни ҳарбий комиссариат ёки ҳарбий прокуратурага шикоят қилиш орқали масофадан туриб бекор қилишга уриниб кўриш мумкин. Аммо бу вақтинчалик чора бўлиши мумкин. Ҳарбий комиссариат барибир ўз мақсадига эришиш учун кейинроқ ма’лумотларни аниқлаштириш тўғрисида янги чақирув юборади.

Айни пайтда Россия армияси 19-июлга ўтар кечаси Киевга ракеталар билан оммавий ҳужумуюштирди. Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Ҳаво тревогаси вақтида Украина пойтахтида кўплаб портлаш овозлари эшитилган. Шаҳарнинг бешта ҳудудида — Днепр, Деснян, Соломенск, Шевченко ва Святошин туманларида ёнғинлар қайд этилган.

Manba: Daryo

MUHOKAMA

Izohlar