Jamiyat

Таиландда ёш бола 8 нафар роҳибни машинада босиб кетди (видео)

Таиландда ёш бола 8 нафар роҳибни машинада босиб кетди (видео)

Tailandda yosh bola 8 nafar rohibni mashinada bosib ketdi (video)

Манба: Ал Жазеера

Таиландда 11 ёшли бола ота-онасининг пикап русумли машинасини олиб қочиб, буддистлар маросими иштирокчиларини уриб кетди. Ҳодиса оқибатида саккиз нафар роҳиб ҳалок бўлди, яна ўнлаб одам жароҳатланди. Бу ҳақда Ал Жазеерахабар берди.

&нбсп; Маҳаллий полициянинг ма’лум қилишича, воқеа 2-июл куни Таиланд шимоли-шарқидаги Мукдаҳан провинсиясида содир бўлган. Бола ота-онасининг машинасини рухсациз ҳайдаб кетган. Сўнг ё‘л четидан кетаётган 30 га яқин роҳибдан иборат гуруҳ устига бостириб ҳайдаган.

Полиция ва шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳодисада яна 10 нафардан 20 нафаргача одам жароҳат олган. Роҳиблар ва уларга ҳамроҳлик қилаётган диндорлар пойтахт Бангкокдан 600 километр узоқликдаги ё‘л четидан кетаётган бўлган. Ассосиатед Пресс нашрининг ёзишича, гуруҳ Убон Ратчатҳани провинсиясигача бўлган 260 километрлик пиёда юришни бошлаганига бор-ё‘ғи 30 дақиқа бўлган эди. Маҳаллий қутқарув гуруҳи улашган видеокамералар тасвирида роҳибларнинг ё‘л четида бир қатор бўлиб кетаётгани ва машинаси уларни уриб юборгани акс этган.


“Мен болакай бошқариб келаётган пикап яқинлашаётганини кўрдим. Ўша пайтда мен ибодат мантрасини айтаётган эдим. Тўсатдан машинаси катта тезликда келиб, бизни уриб кетди. Бахтимизга, мен ва яна бир роҳиб ўзимизни четга олишга улгурдик. Қатордаги биринчи тўққиз нафар роҳиб омон қолди. Аммо зарбага учраган бошқа роҳиблар ҳавога учиб кетди”, дейди Пра Сомпонг исмли роҳиб.

Полиция ма’лумотларига кўра, беш нафар роҳиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна уч нафари эса шифохонада вафот этган. Яқиндаги бинонинг видеокамерасига тушиб қолган тасвирларда роҳиблар ё‘лдан кетаётгани, ёнларидан бир нечта машина ўтгани ва кучли зарба овози эшитилиб, юриш тўхтагани кўринади. Соғлиқни сақлаш идоралари Мукдаҳан шифохонасида тўрт нафар роҳиб оғир аҳволда қолаётганини билдирди. Яна 10 нафар роҳиб жиддий жароҳат олган, қолганларига эса енгил жароҳатлар туфайли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Полиция болакай ота-онасининг машинасини сўрамасдан ҳайдагани ва бошқарувни ё‘қотиб, роҳибларни уриб юборганини тасдиқлади. Бола ҳозирда ҳибсда сақланмоқда. Давлат болаларни ҳимоя қилиш органлари ходимлари келгач, у сўроқ қилинади.
“Гумонланувчи ёш бола ҳисобланади. Ҳодиса сабабини аниқлаш учун машина экспертизага олиб кетилди. Шунингдек, боланинг парвариши учун ким мас’ул эканини аниқлаш ва қонуний чораларни давом эттириш учун унинг ота-онасини чақиртирдик”, деди Мукдаҳан провинсияси полицияси қўмондони генерал-маёр Пайрож Тайфуца.

Таиландда будда роҳиблари жуда юксак қадрланади. Улар Будданинг та’лимотларини сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланади. Роҳиблар тез-тез жамоат жойларида юришлар ўтказиб туради ва оддий аҳолидан хайрия-эҳсонлар қабул қилади.
Аввалроқ Италия шимолидаги Модена шаҳрида эркак машинасини пиёдалар устигаҳайдаганди. Ҳодиса оқибатида саккиз киши жароҳатланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир экани хабар қилинган. Воқеа 16-май куни тахминан соат 16:30 да Модена собори яқинида содир бўлган. Юқори тезликда келаётган машина Виа Эмилия кўчасида пиёдаларни уриб юборган. Шундан сўнг транспорт воситаси чапга бурилиб, дўкон ойнасига бориб урилган.

Manba: daryo.uz

MUHOKAMA

Izohlar