Jamiyat

“Тўйимга етти кун қолганди” — Тошкентда икки йигит кўп миқдордаги наркотик билан ушланди

Тошкент шаҳар Бектемир туманида икки йигит катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари билан қўлга олинди. Бу ҳақда 19-июл куни пойтахт ички ишлар бош бошқармаси хабарберди.&нбсп;

Бошқарма тайёрлаган видеолавҳада айтилишича, жиноят қидирув ходимлари дастлаб гумонланувчилар ва улар ўтирган автомашинани текширган. Натижада қадоқланган, “закладка” усулида тарқатишга тайёрлаб қўйилган героин моддаси топилган.

Кейин қидирув давом эттирилиб, гумонланувчилар хонадони тинтув қилинган. Уларнинг яшаш манзилидан ҳам бир неча турдаги гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

“Тўйимга етти кун қолган эди. Ҳамма қилмиши учун жавоб беради. Охири қамоқ, бошқа иложи ё‘қ”, дейди қўлга олинган йигитлардан бири бошқарма видеолавҳасида.

Мазкур иш доирасида1,2 килограмм героин ва 100 грамм мефедроннаркотик моддалари тарқалишининг олди олинган.

Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси олтинчи қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Улар қамоққа олинган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари кетмоқда.

Аввалроқ Тошкентда Таиланддан 11 кило наркотик транзит қилинишининг олдиолинганди. Аниқланишича, Қозоғистон фуқароси гиёҳвандлик воситасини ширинликлар ва бошқа маҳсулотлар ниқоби остида қадоқлаб, ўз юртига етказиб бериши керак бўлган. Россиядан Ўзбекистонга юборилган жўнатма ичидан шоколадлар ниқоби остида наркотик топилганихабар қилинганди.&нбсп;

Manba: Telegram

MUHOKAMA

Izohlar